Ўзбекистондан Қозоғистоннинг 4 та шаҳрига парвозлар тўхтатилди

Жамият

image

“Uzbekistan Airways” АЖ Олмаота, Ақтўбе ва Ақтауга парвозларни бекор қилди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

2022 йил 8 январдан 13 январгача режалаштирилган:

•  HY761/762/763/764 Тошкент–Олма-ота–Тошкент; 

•  HY767/768 Самарқанд–Олма-ота–Самарқанд;

•  HY9729/9730 Нукус–Ақтўбе–Нукус; 

•  HY9725/9726 Урганч–Ақтўбе–Урганч; 

•  HY9727/9728 Нукус–Ақтау–Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди.

Қайд этилишича, Олмаота, Ақтўбе ва Ақтауга бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Қозоғистонда дақиқа сайин аланга олаётган намойишлар ортидан Олмаота ва Ақтўбе шаҳарларига, “Uzbekistan Airways” АЖ эса Ақтау шаҳрига парвозларни бекор қилган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг