Ўзбекистондан Қозоғистонга 1,6 млрдлик “иномарка” олиб ўтаётганлар ушланди
Олам
−
22 Март 2022
10488Ўзбекистондан Қозоғистонга умумий қиймати 1,58 млрд сўм бўлган хорижий машиналарни олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг Божхона хизмати хабар берди.
Ҳолат 19 март куни қайд этилган. Туркистон вилоятидаги “Б.Конисбаев” чегара пунктида чегара наряди Ўзбекистондан Қозоғистонга кираётган учта юк машинасини тўхтатган. Уларда тегишли ҳужжатларсиз олтита енгил машина бўлган.
Контрабандага уриниш учун Қозоғистон фуқаролари қўлга олинган. Машиналарнинг дастлабки тахминий қиймати 70 миллион тенгени (тахминан 1,6 млрд сўм) ташкил қилади.
Қўлга олинган юк Туркистон вилояти Иқтисодий тергов бўлимига юборилган.