Ўзбекистондан Қирғизистонга микроавтобуслар қатнови тикланди
Local
−
02 June 2021 5454 1 minute
Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидан Қирғизистоннинг Ош шаҳрига микроавтобуслар қатнови қайта тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 1 июнь санасидан ушбу йўналиш қайта тикланиб, Қирғизистон Республикасига тегишли “Трансордо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 дона замонавий микроавтобус қатновларни амалга оширишни бошлаган.
Ушбу йўналишдаги қатновлар 2019 йилнинг 25 сентябрь санасидан йўлга қўйилган эди. 2020 йилда Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида мазкур йўналишдаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилганди.
Маълумот учун, давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилади.
Live
All