Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган автобус Қозоғистонда ЙТҲга учради
Олам
−
27 Август 2022
20819Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида хорижий давлат фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 12 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг ахборот порталида хабар берилди.
ЙТҲ бугун, 27 август куни соат 7:18 да юз берган. Автобус Ўзбекистондан Қирғизистонга кетаётган бўлган. Шакпак қишлоғи яқинидаги чорраҳада ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўл четига чиқиб кетган.
Йўловчиларнинг, жумладан, жабрланганларнинг фуқаролиги кўрсатилмаган. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ваколатли органлар томонидан ўрганилмоқда.
Ушбу факт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисми бўйича рўйхатга олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь