Ўзбекистондан Грузияга авиақатновлар йўлга қўйилади
Жамият
−
30 Октябрь 2023
3654Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузия Бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан учрашди. Унда икки томон Грузия-Самарқанд авиақатновларини йўлга қўйишга келишиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, Давиташвили Грузиянинг Қора денгиз соҳилларида ўзбек тадбиркорлари иштирокида порт ва терминаллар қурилишида ва мавжуд портлардан самарали фойдаланишда ёрдам берилишини билдирди.
Бундан ташқари, халқаро ташувларни амалга оширишда рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида ҳам келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган Қозон ва Тошкент ўртасидаги поездлар қатнови 2024 йилда тикланиши айтилганди.
LiveБарчаси