Ўзбекистонда 10 дан ортиқ туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари “учди”
Жамият 19 Апрель 18:15
13516
Ўзбекистондаги 16 та шаҳар ва туман ҳокими ўринбосарлари ишдан олинди. Бундан ташқари, бир қатор прокурорлар, Ички ишлар бошқармаси ва солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Президент матбуот котибига кўра, йиғилишда Шавкат Мирзиёев Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари 1-ўринбосарлари лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширган. Шунингдек:
• ва республикадан 11 нафар вакил лавозимидан озод этилган.
Бундан ташқари, йиғилишда барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.
• Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилган.
Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланган.
Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилган.