Ўзбекистондаги ёнғинни ўчиришга Қирғизистон сув берди

3-саҳифа

image

Шу йилнинг 20 январь куни Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи фуқаронинг молхонасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош қишлоқ аҳолиси сувдан фойдалана олмагани сабабли қирғизистонлик чегарачилардан рухсат олган ҳолда, чегарани кесиб ўтган ҳамда ўз вақтида кўрсатилган ёрдам туфайли ёнғин ўчирилган.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса мазкур ёнғин ҳақида ҳеч қандай ахборот бермаган. Қирғизистон МХДҚ Чегара хизмати эса Ўзбекистон фуқароларига бирор муаммо юзага келган тақдирда уни тегишли қунунчилик доирасида бартараф этиш учун яқин атрофдаги чегара бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косон Халқ таълими бўлими биносида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made