Косон Халқ таълими бўлими биносида ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
15 Январь 2023 7984 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Косон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли қўшимча бинода ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги маълум қилди.
Кеча, 14 январь куни Халқ таълими бўлимининг қўшимча биносида ёнғин келиб чиққан. Қайд этилишича, асосий бино ва хоналарда ёнғин кузатилмаган ва ҳеч қандай зарар етмаган.
Ҳозирда ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда уй ва уй ичидаги машина ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь