Ўзбекистондаги “Мурунтов” кони олтин қазиб олиш бўйича дунёда биринчи бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Kitco таҳлилий маркази талқинига кўра, Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони 2020 йилда олтин қазиб олиш бўйича энг яхши кон деб топилди. Марказ энг яхши конлар ТОП-10 талигини тузган.

Марказ очиқ конлардан иборат “Мурунтов” мажмуаси 2020 йилда 2 миллион унциядан бироз кўпроқ олтин қазиб олган деб баҳолаган.

Давлат компанияси томонидан бошқариладиган коннинг узунлиги 3,3 кмдан ошиқ, кенглиги 2,5 км ва 600 метр чуқурликда. Ҳисоботда жуда яхши ресурс захирасига эга (150 млн унциядан ортиқ) “Мурунтов” мажмуаси яқин келажакда дунёнинг энг йирик олтин кони мақомини сақлаб қолиши тахмин қилинган.

“Мурунтов” кони 1958 йилда совет геофизиклари Юрий Мордвинцев ва Пётр Жрамишкин томонидан очилган. Бу ерда олтинни қазиб олиш 1969 йилда бошланган.

 Рейтингда Ўзбекистондан кейин АҚШдаги “Карлин” ва Россиядаги “Олимпиада” олтин кони жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин кони

Баҳолаганлар

1016

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг