Ўзбекистондаги мактабларда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади
Local
−
15:26 320 1 minute
Ўзбекистондаги 100 та мактабда айрим фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.
Янги ўқув йилидан 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанлар тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларининг маошига 100 фоиз устама қўшилади.
“Энди ўрта таълимда “сифат индекси” жорий этилади”, дейди Президент.
Мактаблар педагогик жамоанинг салоҳияти ҳамда ўқувчиларнинг таълим ва тарбиядаги натижаларига қараб тоифаларга ажратилади.
Илғор мактаб бошқа мактабларга ўз тажрибасини ўргатиб, уларни юқори тоифага олиб чиқса, унинг педагогик жамоаси 30 фоиз устама олади.
Live
All