Ўзбекистондаги мадрасаларда қайси фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилади?

Жамият 2649
image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича имтиҳон ўтадиган фанлар бўйича маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича:

- 1-блок “Чет тили” 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 3,2 балл берилади – жами 96 балл;
- 2-блок “Тарих” 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади – жами 93 балл.

Маълумотларга кўра, қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилади.

Тошкент ислом институти ва Мир Араб Олий мадрасаси бўйича:

- “Фиқҳ ва ақоид” (тест) 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади – жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади – жами 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 1,1 балл берилади – жами 33 балл.

Ҳадис илми мактаби бўйича:

- “Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис” (ижодий имтиҳон) 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 3,1 балл берилади – жами 93 балл;
- “Араб тили” (ижодий имтиҳон) 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 2,1 балл берилади – жами 63 балл;
- “Ўзбекистон тарихи” (тест) 30 та савол. Ҳар бир тўғри жавобга 1,1 балл берилади – жами 33 балл.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 84
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×