Ўзбекистондаги Исроил фуқаролари огоҳлантирилди

Жамият

image

Эрон билан боғлиқ кескинлашган вазият ҳамда ҳаво ҳудудлари ёпилгани боис Ўзбекистон ва Тожикистондаги Исроил фуқароларига ушбу мамлакатларда яшаш муддатини узайтиришга олдиндан тайёргарлик кўриши тавсия қилинди. Бу ҳақда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Тожикистонда бўлиб турган Исроил фуқароларидан қайси давлатда эканини элчихонага маълум қилиш сўралган. 

Хабар бериш учун электрон почта манзили: dcmtashkent@gmail.com

Шунингдек, қуйидаги фавқулодда алоқа рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

+998 93 172 58 00
+998 90 054 81 39

Шунингдек, Исроил фуқароларига яшаш жойини таъминлаш, визанинг амал қилиш муддатини текшириш, тиббий суғурта мавжудлигини аниқлаштириш зарурлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил миллий хавфсизлик кенгаши хориждаги барча фуқароларини эҳтиёт чораларини кўришга чақирганди. Хусусан, улардан жамоат жойларида яҳудий ёки Исроил рамзларини кўрсатмаслик, ижтимоий тармоқларда қаерда яшаётгани ёки қаерга саёҳат қилмоқчилиги ҳақидаги маълумотларни жойлаштирмаслик, Исроил ёки яҳудийлик билан боғлиқ оммавий тадбирлардан қочиш, маҳаллий хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилиш ва хавф туғилганда дарҳол уларнинг кўрсатмаларига амал қилиш, жамоат жойларида ҳушёр бўлишни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон огоҳлантириш Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг