Ўзбекистондаги инфляция кимларга кўпроқ таъсир кўрсатди?

Жамият

image

Жорий йилнинг март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция февраль ойидаги кўрсаткичга нисбатан 2,6 фоиз бандга юқорилаб, 15,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган “Аҳолининг даромадлар кесимида инфляция даражаси ва сезилган инфляция” шарҳида келтирилган.

Қайд этилишича, аҳолининг кўпчилик қисми март ойида шакар ва қандолат маҳсулотлари, ёғ, гўшт ва сут маҳсулотлари қимматлаганини сезган бўлса, дуккакли маҳсулотлар, тиббий хизматлар ҳамда ичимликлар нархлари ўсиши камроқ сезилган.

Фаолият соҳалари бўйича тиббиёт, савдо, қурилиш ҳамда давлат ташкилотида фаолият юритаётганлар томонидан сезилган инфляция даражаси бошқа соҳа вакилларига нисбатан юқорироқ шаклланган. Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги ва умумий овқатланиш соҳасида сезилган инфляция умумий кўрсаткичдан пастроқ бўлган.

Сезилган инфляциянинг нисбатан юқори кўрсаткичлари Сирдарё, Самарқанд ҳамда Фарғона вилоятларида кузатилган бўлса, нисбатан паст кўрсаткичлар Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган.

Март ойида январь ойига нисбатан озиқ-овқат инфляциянинг йиллик ҳисобда 13,1 фоиздан 14,5 фоизгача тезлашгани жон бошига 2 млн сўмгача ва 2-4 млн сўм даромадга эга уй хўжаликлари гуруҳларига кўпроқ таъсир кўрсатган. Бунда ушбу гурухларнинг озиқ-овқат инфляцияси мос равишда 15,7 ва 12 фоизгача кўтарилган. Юқори даромадли (5 млн сўмдан ортиқ) гуруҳнинг озиқ-овқат инфляцияси эса 8,6 фоизга тенг бўлган. 

“Бу, ўз навбатида, нисбатан кам даромадли аҳоли харажатлари таркибида нархлари юқори ўсган (озиқ-овқат)маҳсулотлар улушининг катталиги, улар томонидан нархлар ўсишини кўпроқ сезилишига сабаб бўлмоқда”, дейилади шарҳда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг