Ўзбекистондаги энг катта полигонда дала-ўқув машғулоти ўтказилди

Жамият

image

Мудофаа вазирлигига қарашли “Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Дивизион командирлари ўқув раҳбарлигида машғулот ўташ учун йўл олган ҳарбий техникаларнинг колонна бўлиб ҳаракатланиш чоғида заҳарланган ва миналаштирилган ҳудудлардан ўтиш машқларида ҳарбий хизматчилар яна бир карра тобланишди.

122 ммли артиллерия гаубицаси, 152 ммли артиллерия пушкаси ҳамда 122 ммли реактив артиллерия қуролларидан жанговар ўт очиш чоғида қўққисдан душман ҳужуми содир этилганда унинг олдини олиш амалиётлари ҳам ҳарбийларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим омил бўлди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги полигон

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг