Ўзбекистонда ЗРМ синовдан ўтказилди (видео)

Жамият 2738

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлинма шахсий таркиби жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра, Навоий вилоятида жойлашган “Қулқудуқ” ҳаво-ер ҳарбий полигонида “Мусаффо осмон” тактик-ўқув машғулоти ўтказди.

Машғулот давомида жанговар шай ҳолатга келтирилган зенит-ракета мажмуалари ишга туширилди: дастлаб, ҳарбий авиация орқали яқин масофадаги нишон ҳавога қўйиб юборилди. Ҳаводаги жисм ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда, ракета жанговар ҳолатда отилди. Нишон қисқа вақт ичида бехато уриб туширилди; шундан сўнг, узоқ масофадаги нишонларни уриб туширишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ўз “иш”ини бошлади! Ҳавога шартли душман – учувчисиз учиш аппарати учирилди.

Шахсий таркиб бошқарув ва қўмондонлик пунктида узоқ масофадаги нишоннинг оралиқ масофаси, ҳаракати ва тезлигини аниқлаб, кузатувга олди. Сўнгра юқори қўмондонликнинг “Нишон йўқ қилинсин!” буйруғига биноан ҳаво-ер ракетаси жанговар отиш ҳолатида нишон томонга йўналиш олди. Саноқли сонияларда шартли душман учиш аппарати буткул зарарсизлантирилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3.0
t
×