Ўзбекистонда ёшлар сони қанча?
Жамият
−
30 Май 2022
12163Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги жами доимий аҳоли сони 9 миллион 685 минг 564 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, ёшларнинг 4 954 910 нафарини ўғил болалар, 4 730 654 нафарини қиз болалар ташкил қилади.
2022 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 518 минг 483 нафарни ташкил этган.
Маълумот ўрнида, 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда. 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн. кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси