Ўзбекистонда ер участкаларини тўғридан тўғри ажратиш бўйича барча имтиёзлар бекор қилинади

Жамият

image

Эндиликда Ўзбекистонда ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истиснолар қонунчиликдан тўлиқ чиқариб ташланади. Бу Президент томонидан шу йилнинг 19 июнида имзоланган ПФ-99-сон Фармон билан тасдиқланди. 

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан хусусий мулкчилик институти жорий этилиши ва мулк ҳуқуқининг дахлсизлигига оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Президент Фармонида ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратишни назарда тутувчи тартиблар, имтиёз ва истисноларни тўлиқ бекор қилиниши назарда тутилган.

Шунингдек, фармонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш (реализация қилиш), жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика ва ҳудудий мақсадли жамғарма фаолиятини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини компенсация қилиш белгиланган.

Бундан ташқари, ҳужжатда айтилишича, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва хизматчиларининг қонунга хилоф деб топилган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан қопланади, кейинчалик айбдор шахслардан тўлиқ миқдорда регресс тартибида ундириб олинади.

Шунингдек, эндиликда суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан, саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек, унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ер имтиёз қишлоқ хўжалиги ер участкалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг