Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳар қайси?
Жамият
−
11 Январь
58418Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистонда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди.
Бунда ҳудуддаги таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик, маданият ва атроф-муҳит йўналишларида 27 та сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Ушбу рўйхатга аҳоли сони 40 минг кишидан ортиқ бўлган 30 та шаҳар киритилган.
Шаҳарларнинг қулайлик даражаси 100 баллик тизимда баҳоланган. Натижаларга кўра, қуйидаги шаҳарлар кучли бешталикни банд қилган:
- Тошкент – 79,1 балл;
- Урганч – 76,0 балл;
- Бухоро – 75,4 балл;
- Самарқанд – 70,6 балл;
- Навоий – 68,1 балл.
Рўйхатнинг сўнгги ўринларидан эса қуйидаги шаҳарлар жой олган:
- Бекобод – 35,3 балл;
- Хонобод – 35,3 балл;
- Янгиер – 33,5 балл;
- Оҳангарон – 32,9 балл;
- Қувасой – 26,4 балл.
Топ-10 шаҳарларнинг барчаси вилоят марказлари ҳисобланади. Шунингдек, рейтингда ушбу шаҳарларга энг яқин Қўқон, Хива ва Чирчиқ каби вилоят маркази бўлмаган ҳудудлар ҳам қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 69-ўринни эгаллаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь