Ўзбекистонда янгича иммиграцион виза жорий қилинади
Жамият
−
20 Июнь 2020
9307Ўзбекистон юқори даромадли ва академик даражага эга шахсларни жалб қилиш учун янгича Uzbekistan Is My Second Home иммиграцион визасини жорий қилмоқчи. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали эфирида хабар берилди.
Бундай визани жорий қилиш Ўзбекистон Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
Янги виза 2021 йил 1 январдан жорий қилиниши кутиляпти. Президент икки ой муддатда янги иммиграцион визани ишлаб чиқишга кўрсатма берган.
Виза Ўзбекистонга юқори даромадаг, юқори академик билимга ва ҳаётий малакага эга шахсларни жалб қилиш учун жорий қилиняпти. Бундай виза олган шахслар ўзи ва оиласи билан мамлакатда яшаши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, айни шу қарорга мувофиқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинган сайёҳларга 3000 АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлаши белгиланди.