Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг 1-иловаси 5-ахборот-кўрсаткич турига мансуб бўлган йўл белгилари орасига янгилари қўшилган.
Бунда 5.15 “Тўхтаб туриш жойи” белгиси эски таҳрирда мавжуд эди. Ушбу белгига қўшимча тарзда 5.15.1., 5.15.2. ва 5.15.3. киритилди:
5.15.1 “Пуллик тўхтаб туриш жойи” йўл белгиси тадбиркорлик субъектлари томонидан ташкил этилган пуллик автотураргоҳлар, автомобиль қўйиш жойлари олдида;
5.15.2. эса “Ер усти автомобиль қўйиш жойи” йўл белгиси бўлиб, кўп қаватли автотураргоҳлар олдига ёки яқинига;
5.15.3. “Ер ости автомобиль қўйиш жойи” йўл белгиси ер ости автомобиль қўйиш жойлари, автотураргоҳларга киришдан олдин ўрнатилади.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” – “Ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган” ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “❗️” белгисининг тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилади.
Бироқ, автомобиль ойнасига бундан бошқа ёзувларни ёзиш тақиқланади. Реклама мақсадидаги баннерлар бундан мустасно.