Малакасиз ҳайдовчилар автомобилга махсус белги ўрнатадими? ИИВ изоҳ берди

Local

image

Аввалроқ, тажрибаси кам бўлган ҳайдовчилар машинасига махсус белги ўрнатиши шарт этиб белгилангани ҳақида айтилганди. Бунга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, “Ҳайдовчиликни энди бошлаган” – “Ҳайдовчилик малакаси етарли бўлмаган” ҳайдовчилик стажи 2 йилдан кам бўлган ҳайдовчилар бошқараётган механик транспорт воситаларида “❗️” белгисининг тасвири туширилган, сариқ рангли, томонлари 150 миллиметр бўлган квадрат кўринишидаги белги ҳайдовчининг хоҳишига кўра ўрнатилади. 

Бироқ, автомобиль ойнасига бундан бошқа ёзувларни ёзиш тақиқланади. Реклама мақсадидаги баннерлар бундан мустасно.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.


Tags

Rate Count

245

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends