Ўзбекистонда янги турдаги автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди

Жамият 11048
image

Тошкентда Ўзбекистонда илк бор ишлаб чиқарилган ISUZU D-Max кичик юк ташиш автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

2006 йилда “SamAuto” масъулияти чекланган жамияти Япониянинг “ISUZU Motors” компанияси ва “Itochu Corporation” корпорацияси билан ҳамкорлик ўрнатди ва заводда ISUZU шассиси асосида автобус ва юк машиналари ишлаб чиқариш бошланди.

Ўзбекистонда янги турдаги автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди

Бугун тақдим этилган кичик юк ташиш автомобиль турларидан Ўзбекистонда аграр, тоғ-металлургия, нефтни қайта ишлаш саноати соҳаларида, экстремал спорт, хусусий секторларда фойдаланилади.

Автомобилда ҳам йўловчилар, ҳам юкларни ташиш учун бирдек қулай универсал дизайн концепцияси намоён бўлган.

21.JPG

2002 йилдан буён ISUZU D-Max автомобиль моделлари бутун дунё бўйлаб Япониянинг “ISUZU Motors” компанияси томонидан ишлаб чиқариб келинмоқда. Бу йиллар ичида автомобиллар янада мукаммаллашди. Шу пайтгача Ўзбекистонда ушбу турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилмаган. Фақат импорт қилинган. Ушбу турдаги автомобилларга талаб йил сайин ошиб боргани, турли тармоқларда фойдаланиш учун анча қулай бўлгани сабабли мамлакатимизда ишлаб чиқариш учун 2017 йилги Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган.

Автомобиль 3 та модификацияда ва 7 та рангда тақдим этилади. 

Биринчиси D-MAX SAHAR модели бўлиб, икки қаторли кабинага эга. 2 йўловчига мўлжалланган, 2,5 литрлик двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутисига эга. D-MAX OKSUS модели эса 4 йўловчига мўлжалланган бўлиб, бир қаторли кабинаси бор. D-MAX IRBIS модели бошқаларидан фарқли равишда 3 литрлик двигатель ҳажми ва автомат узатмалар қутисига эга.

1

Автомобилларнинг юк кўтарувчанлиги 865–1100 килограммни ташкил этади. Анъанавий равишда ISUZU автомобилларида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. ISUZU D-Max япон стандартларига мувофиқ юқори мустаҳкамликдаги пўлат кабина, энергияни юта олувчи олд қисм, ён зарбга чидамли планкалар ва таранг тортиб турувчи хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

50.JPG

Автомобиллар оқ, кумушсимон металлик, кулранг металлик, обсидиан кулранг, қора, кўк ва қизил рангда тақдим этилмоқда. Автомобиль интерьерида безашнинг қора элементлари, хромланган деталлар ва ушлаб кўрганда ёқимли материаллар уйғунлашади. Кенг эшикаркалари кабинага осон кира олиш, ичкарида эса йўловчиларни қулай жойлаштиришни таъминлайди.

ISUZU D-Max автомобиллари сотуви 2020 йилнинг январь ойида бошланади. Айни дамда сотуволди буюртмалар бериш жараёни бошланди. Автомобиллар нархи 270 миллион сўмдан 380 миллион сўмгача оралиқда белгиланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 354
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×
×