Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлаши мумкин

Жамият 5649
image

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги муҳим аҳамиятга эга тармоқлардан бири ҳисобланади. Чунончи, мамлакатда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти сезиларли даражада ўсди. Аҳолининг томорқа билан ишлаш маданиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш  муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Шу боис қишлоқ хўжалигига оид муҳим янгиликларни халққа етказадиган янги телеканал ташкил этиш бўйича “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида "AGRO TV” телеканалини ташкил этиш ҳақида петиция эълон қилинди.

“Бугунги кунда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар халқни жуда хурсанд қилмоқда”, деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Билдирилишича, мамлакат аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларида истиқомат қилгани сабабли, аҳолига қишлоқ хўжалик соҳасида самарали меҳнат қилиш ва даромад топишга имконият яратилмоқда. 

Таъкидланишича, ҳозирда иссиқхона ташкил этганлик, товуқ, туяқуш, қорамол боққанлик, қалампир етиштирганлик, пахта ва боғдорчилик йўналишларида кўплаб имтиёзли кредитлар берилмоқда, кундан-кунга янгиликлар қилинмоқда. 

“Бироқ кўпчилик булар ҳақида билишмайди. Шу мақсадда, улар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берувчи, қишлоқ хўжалиги сир-асрорларини ўргатувчи махсус “АGRO TV” телеканалини ташкил этиш керак”, дейилади петицияда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “АGRO TV” телеканалини ташкил этишни таклиф қилинмоқда.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 47
Рейтинг: 3.0
t
×