Ўзбекистонда янги олий даражали мукофот таъсис этилади
Жамият
−
12 Октябрь 2019
5515Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида “Олий даражали “Дўстлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги қонуни маъқулланди.
Қонунга мувофиқ, Олий даражали “Дўстлик” ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва айрим ҳолатларда фуқароси бўлмаган шахслар қардош халқлар ўртасида кўп асрлик дўстлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, жамият ва халқларнинг бирдамлигини уйғунлаштиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади.
Шунингдек, орден ҳар томонлама стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудлараро келишувларга эришишдаги сермаҳсул фаолияти ҳамда халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишончни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун ҳам берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь