Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қор, ёмғир ёғади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда қор ёғади, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда 3-8 даража совуқ, 31 январда 8-13 даража совуқ, кундузи 29 январда 0-5 даража совуқ, 30-31 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 29 январда 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 30 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ; 31 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, 29 январда 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 30 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 31 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 290 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 январда 2-7 даража илиқ, 30 январда 0-5 даража илиқ, 31 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда 0-5 даража илиқ, 31 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 29 январда 5-10 даража илиқ, 30-31 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 29 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ, 30 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 31 январда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг