Ўзбекистонда яна қор ёғиши кутиляпти
Бу қизиқ
−
27 Март 2021 58117 1 дақиқа
Жорий йилнинг 28-29 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
28-29 март кунлари республика ҳудуди бўйлаб ёмғир ёғиб, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Баъзи жойларида кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин.
28-29март кунлари республика ҳудудларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши мумкин.
29 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-11° илиққача пасаяди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь