Ўзбекистонда яна 500 га яқин коронавирус ва 200 га яқин пневмония бемори аниқланди. Қурбонлар бор
Жамият
−
07 Июль 2021
7378Кеча, 6 июль куни Ўзбекистонда 471 кишида коронавирус, 195 нафар беморда пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 6 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 471 кишига ортиб, 114 039 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 26 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 10 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 51 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 15 нафари Наманган вилоятида,
- 37 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Сирдарё вилоятида,
- 19 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 20 нафари Фарғона вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 52 нафари Тошкент вилоятида,
- 174 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 195 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Андижон вилоятида 67 нафар,
- Бухоро вилоятида 15 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
- Самарқанд вилоятида 40 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 75 нафар,
- Фарғона вилоятида 42 нафар,
- Хоразм вилоятида 27 нафар,
- Тошкент вилоятида 46 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 109676 (+327) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 758 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси