Ўзбекистонда VPN'дан фойдаланганлик учун жавобгарлик борми?

Фойдали

image

Хабарингиз бор, кеча, 2 июлдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида Twitter, TikTok  ва “ВКонтакте” каби ижтимоий тармоқлар фаолиятида узилишлар кузатила бошланди. 

Кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунининг 271-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун камчиликлар бартараф этилгунга қадар юқорида келтирилган иловаларни вақтинча чеклагани ҳақида маълумот берди.

Бундан олдин Facebook, Youtube ва шу каби сайтлар ишламай қолганда Ўзбекистонда VPN иловалари оммалашганди. Бу илова орқали маълум ҳудудда блокланган сайт ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга аҳоли орасида VPN иловаларидан фойдаланганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланган, деган фикрлар мавжуд.

Инспекция томонидан блокланган ижтимоий тармоқлардан VPN иловаси орқали фойдаланиш мумкинми ёки йўқ?

Бугунги кунда Ўзбекистон қонунучилигида ижтимоий тармоқ ва сайтлардан VPN орқали фойдаланишни чеклайдиган ёки унга нисбатан жавобгарлик белгилайдиган норма мавжуд эмас. Бундан кўриниб турибдики, аҳоли орасида VPN иловасидан фойдаланганлик учун жавобгарлик мавжудлиги тўғрисидаги турли хил фикрлар асоссиз.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2787-моддасида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Лекин Жиноят кодексининг ушбу моддаси VPN иловасига тааллуқли эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1791

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made