Ўзбекистонда вакцина олганлар сони салкам 50 мингга етди
Жамият 07 Апрель 09:17
945
Кеча, 6 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 14 216 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу кунгача коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 49 602 нафарга етган.
6 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (3437 нафар);
Тошкент вилояти (1708 нафар);
Андижон вилояти (1633 нафар);
Тошкент шаҳри (1630 нафар);
Наманган вилояти (1487 нафар) банд қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекситонда AstraZeneca ҳамда ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.