Ўзбекистонда уяли алоқа операторлари сони бештага етади

Технология 20399
image

Ўзбекистонда янги уяли алоқа оператори  – Humans компанияси иш бошлайди. Humans мамлакатда алоқа хизматини кўрсатувчи бешинчиси компания бўлади.

“Humans” компаниялари гуруҳи 2016 йилда ташкил этилган. У молия, телекоммуникация, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларидаги технологик лойиҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратади. Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва Тошкентда жойлашган.

Гуруҳнинг фаолият юритаётган лойиҳалари қаторида иш ва одамларни излаш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган HUMANS.net HR-tech платформасини кўрсатиш мумкин. 

2020 йил июнь ойида “Humans” гуруҳи молиявий хизматлар, уяли алоқа операторлари хизматлари ва онлайн-тўловни бирлаштирган финтех-дастурининг биринчи версиясини Ўзбекистонда тақдим этган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1202
Рейтинг: 2.9
t
×