Ўзбекистонда ўтган йили кино учун қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

Жамият 2687
image

2018 йилда Ўзбекистонда кино учун давлат бюджетидан 33,6 млрд сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамда Республика кинопрокат маркази билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Юқоридаги маблағ миллий кино маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналтирилган. Жумладан, 19 та бадиий, 40 та ҳужжатли фильм, 8 та мультфильм, 2 та қисқа метражли фильмлар тайёрланиб, Бадиий кенгаш эътиборига ҳавола этилди. ”Зумраша” болалар юмористик киножурналининг 11 та тўплами тайёрланди. 

Миллий кино маҳсулотлари учун ажратилган маблағ 2017 йилга нисбатан 2,7 баробар ўсган бўлиб, 2019 йилда бу нисбат янада ошиши режалаштирилмоқда.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×