Ўзбекистонда ўқитувчилар ҳақида фильм ва сериаллар суратга олинади
Жамият
−
28 Август 2020
6733Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига оид фильм ва сериаллар суратга олинади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселекторда шундай кўрсатма берди.
Йиғилишда давлат раҳбари жамиятда ўқитувчи ва устозларнинг обрўйини кўтаришга эътибор талаб даражасида эмаслигини таъкидлади.
“Бу ерда гап фақат моддий рағбат ҳақида эмас. Биз ўзини ёшлар таълим-тарбиясига бағишлаган ҳар бир фидойи муаллимга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантиришимиз керак. Битта болани 11-синфгача тарбиялаб, вояга етказиш қанча машаққат?! Айниқса, синф раҳбарларига кўп нарса боғлиқ, биз уларни эшитишимиз, қўллаб-қувватлашимиз керак. Мактабда ўзгариш бўлмас экан, ҳеч қайси соҳада ўзгариш бўлмайди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шундан сўнг, ўқитувчи ва шифокорларнинг фидойи меҳнати, юксак ҳулқ-атвори намунасини намоён этиш мақсадида тўлиқ метражли фильм ва сериаллар, уларнинг фаолияти ҳақида кўрсатувлар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.
LiveБарчаси