Ўзбекистонда Туркия клиникалари ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январига қадар Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган "Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорида келтирилган.

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар Николай Иванович Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ҳам фаолият юритишни бошлайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги тиббиёт коллежлари негизида 47 та Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ташкил этилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳаси бўйича навбатдаги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг