Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилди
Спорт
−
05 Декабрь 2019
13474Aввалроқ, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони лойиҳаси ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур фармонни имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастурида хабар берилди.
Президент фармонида футболни ривожлантиришга оид қатор масаларларнинг ечими ва Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепциясини 2019–2020 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”сини тасдиқлаш ҳақида ҳам маълум қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилдан бошлаб, тегишли таълим муассасаларида футбол клублари, спорт таълим муассасалари учун спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.
Спорт халқаро талаблардан келиб чиқиб, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида футбол бўйича воситачилар (агентлар)нингфаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш ваколати Ўзбекистон футбол ассоциациясига юкланди. Футбол соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида илғор илмий-методик ва инновацион технологиялар жорий этилади.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь