Ўзбекистонда тижорат банклари пластикдан валюта ечишда комиссия жорий қилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги тижорат банклари банкоматлар ва кассада халқаро пластик карталар – Visa/Mastercard/UnionPay’дан хорижий валюта ечиб олишда комиссия жорий қилишни бошлади. 

Кеча, 27 июлдан бошлаб “Kapitalbank” Visa халқаро пластик карталаридан касса ва банкоматлар орқали нақд валюта ечиб олиш учун 0,7 фоиз, “Ипак йўли” банк эса 28 июлдан 1 фоиз миқдорида комиссия тўлови ўрнатган.

“Ҳурматли мижозлар, сизга шуни маълум қиламизки, 2022 йил 28 июлдан бошлаб нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш мақсадида банк томонидан “Ипак Йўли” банкининг Visa/Mastercard/UnionPay карталаридан “Ипак Йўли” банкининг кассаларидан ва банкоматларидан нақд пул ечиб олиш учун 1 фоиз миқдорида комиссия жорий этиш бўйича вақтинчалик қарор қабул қилинди”, дейилади банк хабарномасида.

Иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров тижорат банкларининг мазкур қарорига муносабат билдириб, бошқа банклар ҳам шундай йўлни танлаши мумкинлигини тахмин қилган.

“Пул, айниқса спекулятив пул худди суюқлик сингари, доим ўзига ўзанлар, оқим ва каналлар қидириб топа олади.

Ўтган ҳафтада қатор банкларда халқаро пул ўтказмалари бўйича муаммолар кузатила бошлагач, спекулянтлар нақд валюта ечиб олиш учун асосий урғуни халқаро пластик карталарга қарата бошлашди. Чунки банклар пул ўтказмалари ва айирбошлаш шохобчалари орқали нақд  валюта беришда қийинчиликларга дуч кела бошлаган бўлсада, халқаро пластик карталардан нақд валюта ечишга ҳеч қандай чеклов ва комиссиялар ўрнатишмаганди. Табиийки, спекулянтлар энди бу текин лазейкадан фойдаланишга ўтишди. Энди буёғига комиссия тўлаш керак бўлади.

Назаримда, бошқа босимга дуч келаётган банклар ҳам халқаро пластик карталардан нақд валюта ечиш учун комиссия ўрната бошласалар керак”, дейди Бакиров.


Мақола муаллифи

Теглар

банк

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг