Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари тоифаларга ажратиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари ҳамда солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжат билан тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар асосида тоифаларга ажратилади:

кичик тадбиркорлик субъектлари:

•    якка тартибдаги тадбиркорлар;

•    микрофирмалар – таъсисчилари (иштирокчилари) жисмоний шахслар бўлган ҳамда жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

•    кичик корхоналар – жами даромади календарь йил давомида 1 млрд сўмдан 10 млрд сўмгача бўлган ҳамда ушбу кичик банднинг учинчи хатбошисидаги таъсисчилари (иштирокчилари) юридик шахслар бўлган тадбиркорлик субъектлари;

•    ўрта тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 10 млрд сўмдан 100 млрд сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари;

•    йирик тадбиркорлик субъектлари – жами даромади календарь йил давомида 100 млрд сўм ва ундан юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари.

Шунингдек, фармон билан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

•    тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан бир йилда бир маротаба ўрта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 20 бараваридан ошмаган қисми қоплаб берилади;

•    жами даромади 10 млрд сўмдан кам бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади.

Бунда, солиқ органлари томонидан жами даромади 10 млрд сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади ва махсус ахборот портали билан маълумот алмашинуви таъминланади;

•    давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини баҳолашда ҚҚС суммаси инобатга олинмайди;

•    юқори қўшилган қийматли мис маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ташқи бозорга сотиш билан боғлиқ харажатларини экспорт қийматининг 6 фоизигача қоплаш тартиби бекор қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг