Tаълим тизимидаги ҳамма муаммонинг асоси магистратурада турибди – Тошқулов
Жамият
−
22 Май 2021
8930Ўзбекистонда таълим тизимидаги ҳамма муаммо магистратура босқичига бориб тақалади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Тошкент Беш ташаббус ҳаракати доирасида ёшлар ва ОАВ вакиллари билан ўтказилган мулоқот вақтида айтиб ўтди.
“Менинг шахсий фикрим, билмадим бу ижтимои тармоқларга қандай талқин қилинади, Ўзбекистонда таълим тизимидаги ҳамма муаммонинг асоси магистратурада турибди. Нимага? Мана биз 5 йиллик таълим тизимида ўқиганмиз, буни қўмсамоқчи эмасман, шунда 3-курсдан кейин кафедра мудири, устозларимиз, бироз нотиқлигимизни, фанларга қизиқишимизни ва ҳаракатимизни кўриб, “сен ўқитувчи бўлиб қоласан, сен бошқа касб демагин, кафедрада қоласан, сен нима иш қиласан”, деб бизга уқтириб боришди. Биз университетни тугатдик, ўқитувчи бўлиб қолдик. Бугун мана Худога шукр Президентимизнинг ишончлари билан, вазир лавозимида масъулиятни бўйнимизга кўтариб турибмиз”, дейди вазир Тошқулов.
У сўзида давом этиб, 22 йилдан бери магистратурага 80 фоиз ҳолатларда болалар таниш билишчилик билан қабул қилиб келинганини таъкидлади.
“Улар магистратурани айтайлик битирди, халқ хўжалигига борди, банкка борди, ҳокимиятга борди, ҳар хил жойга борди, ўрнини тополмади. У ерда оғир иш бор, у келиб нима қилди? Қўлида магистир дипломи, ўқитувчи бўлишим керак, мен магистрман деб, ҳалиги бошқа соҳада йўлини тополмаган магистрни биз талабаларга дарс ўтиш учун аудиторияга киритиб қўйдик. У нима қилди? Телефон чуқулаб ўтирди, болани турғизиб ярим соат шахсиятига тегиб вақт ўтказишди. Чунки унда фундаментал билим йўқ. Бу билан педагогик университетлардан ўқитувчи бўлиб чиқадиганларнинг билимига биз салбий таъсир кўрсатиб қўйдик. У мактабга бориб, шу ишни қилди, кейин мактабдан келадиганлар суст бўлиб келди. Мана шу нарса айланиши сонига муаммо кўпайиб кетди. Яъни магистратура босқичига оладиган селекциямиз тўғри бўлди, деб айта олмайман”, дейди Абдуқодир Тошқулов.
Вазир магистратурага ҳужжат топшираётган одам бакалавр босқичида ўқиган йўналишидан тубдан фарқ қиладиган йўналишни танлашига ҳам тўхталиб ўтди.
"Ўтган йили сиз айтгандек турдош бўлмаганларга ҳам рухсат берилди. Жисмоний маъданиятни тугатган, молияга ҳужжат топширган. У тўрт йил, ҳафа бўлмасин жисмоний маъданиятда ўқиганлар юртимиз байроғини кўтарадиганлар булар, улар ҳам педагок, улар ҳам тарбия беради. Лекин иқтисодчи бошқа нарса бу. Ёки филологияни тугатганлар, юридик университетда ўқийман деб қолишди. Энди биз буни мутлақ қилмоқчи эмасмиз, ундан олдин қанақа эди, молия таълимини тугатган иқтисодда ҳам ўқий олмас эди, ҳатто. Йўқ биз энди буни камайтирмоқчимиз”, деди Тошқулов.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь