Ўзбекистонда суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланмоқда. Бу бўйича айни вақтда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда кутилаётган натижалар ва энергетикадаги вазият бўйича ўтказилаётган йиғилишда топшириқ берилди. 

Шунингдек, табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди.

Қолверса, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

Биржада Аи-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

653

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made