Ўзбекистонда лимитдан ортиқ сув сарфланяпти – вазирлик

Жамият 9239
image
-

Ўзбекистонда кунлик суғориш ишларига 2486 м3/сек сув сарфланяпти. Бу белгиланган лимитдан 16 фоизга кўп. Бу ҳақда Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шуҳрат Суюнов брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан 10 августигача 21 млрд. 419 млн м3 сув олиш лимити ажратилган бўлиб, амалда 22 млрд. 269 млн. м3 сув олинган (104 фоиз).

Республика бўйича кунлик суғориш ишларига 2146 м3/сек сув олиш лимити ажратилган, амалда эса 2486 м3/сек (лимитга нисбатан 116 фоиз) сув етказиб берилмоқда.

Кунлик олинаётган сув билан жами 105 минг гектар майдон, шундан, 47 минг гектар ғўза, 24,3 минг гектар такрорий экинлар ҳамда 33,4 минг гектар томорқа ва бошқа экин майдонлари суғорилмоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон сув омборларида жами 9,6 млрд м3 ёки ўтган йилга нисбатан 1,5 млрд м3 кўп, сув таъминотида муҳим ўрин тутадиган қўшни давлатлардаги Тўхтагул сув омборида эса 13,0 млрд м3 ёки ўтган йилга нисбатан 1,1 млрд.м3 кўп, Қайроққум сув омборида 2,2 млрд. м3 ёки ўтган йилга нисбатан 304 млн м3 кўп, Нурек сув омборида 10,5 млрд.м3 ёки ўтган йилга нисбатан 109 млн.м3 кўп сув захираси мавжуд.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×