Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда уй-жой қурилиши қанчага ортгани айтилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда охирги 5 йилликда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича таҳлиллар тақдим қилинди. Ушбу таҳлил Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан амалга оширилди.

Унга кўра, 2018 йилдан бери уй-жой қурилиши қарийб 2 баробар ортиб, аҳоли жон бошига уй-жой билан таъминланиш даражаси 15,7 квадрат метрдан 18,2 квадрат метргача ёки 16 фоизга ошган. 2022 йилда 24,3 мингта, шу жумладан, “Янги Ўзбекистон” массивларида 3,5 мингта хонадон фойдаланишга топширилган.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти 2022 йилнинг ўзида аҳолига ипотека кредитлари ажратилгани ҳақида ҳам маълумот келтирган. Хусусан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ёки сотиб олиш учун тижорат банклари томонидан 37,6 мингта оилага 8,2 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган (2021 йилдагига нисбатан 2 маротаба кўп). Даромади юқори бўлмаган 16,7 мингта оилага 767,4 миллиард сўм миқдорида субсидия берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон қурилиш уй-жой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг