Ўзбекистонда сўнгги 10 ойда оилавий зўравонлик қилиб қамалганлар сони айтилди
Жамият
−
15:50
5222024 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда оилавий зўравонликка қўл урган 126 киши озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-2-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан 15 минг 427 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 9210 нафарига жарима жазоси, 6 17 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан 399 нафар шахс судланиб, уларнинг 126 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 255 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 18 нафар шахс эса шартли ҳукм қилинган.
ЖССТнинг маълумотига кўра, дунёдаги ҳар учинчи аёлга ўз умр йўлдоши томонидан жисмоний тазйиқ ўтказилади. Тазйиқ ва зўравонлик оқибатида ўлим келиб чиққан ҳолларнинг 38 фоизида унинг турмуш ўртоғи ёки у билан бирга рўзғор қуриб яшаётган шахснинг айби бўлади.
2023 йил ва жорий йилнинг май ойига қадар содир этилган 894 та оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг 55,6 фоизи, яъни 506 таси тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилган. Қолган 44,4 фоизи, яъни 388 таси бўйича суд томонидан тегишли жазолар тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда болаларга нисбатан унинг яқин қариндошлари томонидан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берилганди. Амалдаги нормада эр-хотин ёки оилада бирга яшовчи бошқа шахсларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса-да, бу ҳаракатларни болага нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган эди.
LiveБарчаси