Ўзбекистонда спорт ўйинларига “ставка” қўйиш қонунийми?
Жамият
−
27 Июль 2021
5526Ўзбекистонда букмекерлик ва тотализатор фаолияти ҳали ҳам қонуний ҳисобланмайди. Ўзбекистон ҳудудида бирорта хўжалик юритувчи субъектга лицензия берилмаган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар бермоқда.
Букмекерлик ва тотализатор (онлайн қимор) фаолияти Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний ҳисобланади ва бирорта хўжалик юритувчи субъектга лицензия берилмаган.
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган эди.
Шу билан биргаликда онлайн қимор билан шуғулланувчи ташкилотлар, иштирокчилар мажбуриятларини тартибга солиш, келишилган ўйинларнинг олдини олиш мақсадида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига тегишли қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилган.