Ўзбекистонда Социал туризм ассоциацияси ташкил этилди

Жамият

image

Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси ташкил этилди

Янги ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

•    имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш; 

•    имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш; 

•    социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш; 

•    инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш ва б.

Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси мамлакатимизда инклюзив туризмни ривожлантиришга ҳамда бу борада хорижий турдош уюшмалар билан ҳамкорлик алоқаларни ўрнатиш йўлида хизмат қилади. 

Социал туризм ассоциацияси кенгаши раиси этиб Изатилло Хўжаев тайинланди. Унинг сўзларига кўра, Ассоциацция Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшиш истагидаги жисмоний шахсларни бирлаштириш ва уларнинг саъй-ҳаракатларини социал туризмни ривожлантиришга йўналтириш, жумладан болалар, ёшлар, кексалар, шунингдек ногиронлиги бўлган юртдошларимизнинг саёҳатларини ташкил этишга кўмаклашади. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда имконияти чекланган юртдошларимиз учун “Саёҳат барча учун!” хайрия саёҳати ташкил этилади ҳамда уларнинг диққатга сазовор масканларда саёҳат қилиш имкониятларини баҳолаш ишлари амалга оширилади. 

Маълумот учун, Иззатилло Наимович Хўжаев 1981 йил 7 августда Қашқадарё вилояти Косон туманида таваллуд топган. Миллати - ўзбек, маълумоти – олий, Тошкент давлат шарқшунослик институтининг  магистратура босқичини халқаро сиёсатшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шу кунга қадар у Шарқшунослик институти, ЎзМТДП Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи сафида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

туризм

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг