Ўзбекистонда собиқ вазир 7 йилга қамалди
3-саҳифа
−
14 Август
376532017 йилдан 2021 йилгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган собиқ мансабдор 7 йилга қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
QALAMPIR.UZ ихтиёридаги ҳужжатда ёзилишича, собиқ ҳоким иши жорий йилнинг 13 март куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида биринчи инстанция судида кўриб чиқилган. Ҳукмда ёзилишича, собиқ амалдор Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) “а” ва “в” бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. У 3 йил мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва узил-кесил 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттириш белгиланган.
Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур ишни кўриб чиқди. Суд ажримига кўра, биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.