Ўзбекистонда сенаторлар 100 тадан 65 тага камайтирилмоқда

Жамият

image

Сенаторлар сони амалдаги 100 тадан 65 тага ўзгармоқда. Бунда Сенатни шакллантиришнинг амалдаги тартиби сақланиб қолинмоқда. Бу ҳақда бугун, 9 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида депутат Жаҳонгир Ширинов “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига тушунтириш бераётиб айтиб ўтди. 

Қонун Сенат томонидан олтмиш кун ичида кўриб чиқилиши белгиланмоқда. Агар Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилиши назарда тутилмоқда.

Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам кучайтирилиб, парламент назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви институти Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича йиллик миллий маърузани эшитиш, давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш, парламент текширувини амалга ошириш каби муҳим ваколатлар палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига киритилмоқда.

“Бу эса иккала палатанинг мазкур йўналишдаги самарали ҳамкорлигини таъминлаган ҳолда, коррупция иллатига қарши курашиш борасида ижобий ўзгаришлар учун мустаҳкам замин яратади, деб ҳисоблаймиз”, дейди депутат Ширинов.

Унинг маълум қилишича, ммалдаги чақириқдаги Олий Мажлис ўз фаолиятини янгиланаётган Конституцияда белгиланган ваколатларга мувофиқ, ушбу Конституция кучга кирган пайтдан эътиборан амалга ошириши белгиланмоқда. 

Сенат аъзоларининг сонини белгиловчи янги нормалар эса, 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Сенат шакллантирилиши пайтидан эътиборан амалга киритилиши назарда тутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг