Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сувларидан фойдаланиш тақиқланади
Жамият
−
02 Сентябрь 2023
205072024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошқарма бошлиғи Нурбек Пўлатов маълум қилди.
Унга кўра, республиканинг 7 та вилояти 21 та туманида ерости сувлари сатҳининг 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб кетиш ҳолатлари қайд этилиб, мазкур ҳудудларда сувга қудуқ бурғилаш ва улардан фойдаланиш бўйича мораторий жорий этилган.
Мораторий жорий этилган ҳудудлар ерости сувлари ҳолатидан келиб чиқиб, ҳар йили янгилаб борилади ҳамда вазирликнинг веб-сайти ва бошқа очиқ манбаларда эълон қилинади.
Ерости сувлари сатҳининг ўртача кўп йиллик сатҳга нисбатан 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда ерости сувларидан фақат ичимлик мақсадида фойдаланиш мумкин.
Бунда, ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ерости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь