Энди ноқонуний қудуқ қазиганлар жавобгарликка тортилади
Жамият
−
06 Май 20435 2 дақиқа
Ўзбекистонда қудуқни ноқонуний бурғилаганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бу ҳақда кеча, 5 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республиксининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунида сўз боради.
Қайд этилишича, ерости сувларига бўлган талаб ортиб бораётгани, айниқса суғориш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун рухсатсиз қудуқлар бурғиланиши, сувдан назорат ва ҳисоб-китобларсиз фойдаланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли, сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва тартибга солиш зарурати юзага келган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра:
- ерости сувларини рухсатсиз олиш, сув истеъмоли қоидаларини бузиш, сув олиш лимитларига риоя қилмаслик, қудуқни ноқонуний бурғилаш фуқаролар учун БҲМнинг 6 дан 15 бараваригача (2 млн 250 минг сўмдан 5 млн 675 минг сўмгача), мансабдор шахслар учун БҲМнинг 15 дан 20 бараваригача (5 млн 675 минг сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солинади;
- ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса фуқаролар учун БҲМнинг 15 дан 20 бараваригача (5 млн 675 минг сўмдан 7,5 млн сўмгача) мансабдор шахслар учун БҲМнинг 21 дан 30 бараваригача (7 млн 875 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима белгиланади.
Шунингдек, ерости сувларини махсус ўлчов ускуналарисиз олиш ҳолатларида солиқ ставкаси белгиланган меъёрнинг 5 баравари миқдорида ундирилади. Аммо бу қоида жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари (жумладан, томорқа суғориш) учун кунига 5 куб метргача сув оладиган ҳолатларга татбиқ этилмайди.
Қонун эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь