Ўзбекистонда Россиянинг иккита университети филиали очилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Россиянинг иккита: дизайн-технология ва геодезия университетларининг филиали очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда жорий йилнинг 27 октябрь куни Москва шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилишида айтиб ўтилди.

Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилди.

Кун тартиби доирасида иккала мамлакатнинг ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлиги каби кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.

Комиссия мажлисида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилишича, яқин келажакда яна иккита университет:Косигин номидаги Дизайн университети ва технология университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университетининг филиаллари очилиши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда эса Ўзбекистонда Россия университетларининг 15 та филиали фаолият кўрсатаётгани таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва тараққиёт соҳасидаги ҳамкорлик қилиш ҳамда Таълим форуми, Медиа-форум, Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва бошқа қатор қўшма тадбирларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи якуний Баённома имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг