Ўзбекистонда пулли автомобиль йўллари пайдо бўлиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар пайдо бўлиши мумкин. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Пулли автомобиль йўли бу – юқори хизмат кўрсатиш билан биргаликда юқори ҳаракатланиш тезлиги ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиш вақтини сезиларли даражада тежашни таъминловчи, шунингдек, фойдаланиш пуллик асосда амалга ошириладиган автомобиль йўлидир.

Билдирилишича, автомобиль йўллари сифатини яхшилаш ва энг мақбул тезлик режимидан фойдаланиш автотранспорт воситаларининг ёнилғи сарфини тахминан 10-15 фоизга камайтиради ва ҳаракатланиш вақтини қисқартиради.
Қонун лойиҳасида қайд этилишича, пуллик автомобиль йўлларининг қурилиши ва эксплуатация қилинишининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • йўл қурилиши соҳасида давлат ва хусусий бошқарувни такомиллаштириш;
  • йўл соҳасига инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
  • йўл хўжалиги соҳасида замонавий технологиялар ва ишлаб чиқариш сирлари(ноу-хау)ни қўллаш ҳамда хусусий сектор кўникмалари ва ресурслари тизимини жорий этиш орқали фойдаланувчилар ҳамда пуллик автомобиль йўлларига туташ ҳудудда яшовчи аҳоли учун қулай ва ҳавфсиз йўл хизмати тизимини яратиш;
  • халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ тусиқсиз ва юқори тезликда ҳаракатланиш имконини берувчи автомобиль йўллари тармоғини яратиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш.

Қонунга кўра, Пуллик автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси киради.
Билдирилишича, йўл қопламасининг яхшиланиши автотранспорт воситалари ва шиналарнинг юриш қисмлар ва покришкалар ишлаш муддатини (тахминан ўнлаб фоизга) оширади ва натижада тегишли компонентларни алмаштириш харажатларини камайтиради.

Айтилишича, фойдаланувчиларнинг харажатлари тўлиқ қопланади, негаки яхшиланган йўл шароитлари ижобий таъсири йўл ҳақи миқдоридан бир неча баравар юқори бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон йўл лойиҳа пулли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг