Ўзбекистонда “перевод” учун аризалар қабули бошланди. Вазирлик огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
15 Июль 2022
12702Аввалроқ 2022/2023 ўқув йили учун хорижий давлатдан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маҳаллий олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш учун ҳам аризалар қабули бошланганини маълум қилди.
Вазирликнинг огоҳлантиришича, хориждан ўқишни кўчириш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тестлар якунига етгач, ҳужжатлар қайта текширилади. Агарда ушбу жараёнда сохта ҳужжатлар аниқланган, олий таълим муассасасида қарздорликлар мавжуд бўлса, талаба ўтиш балидан юқори балл тўплаган тақдирда ҳам унга ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.
2022/2023-ўқув йили учун республиканинг бир олий таълим муассасасидан бошқасига ёки бир ОТМ доирасида ўқишни кўчириш, шунингдек ўқишни қайта тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.uz портали орқали қабул қилинади.
Қабул 2022 йил 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
• ариза (онлайн тарзда)
• транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (ЖПГ ёки ПДФ шакли)
• академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ички "перевод" учун ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
LiveБарчаси